Иньеста:

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Челси”га қарши (1:1) кечган ЕЧЛ 1/8 финал илк ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Осон бўлмаслигини яхши билгандик. “Челси”нинг ҳимоявий ўйини бизни қийнаб қўйди. Рақиб – Европанинг энг кучли клубларидан бири.

Умуман олганда, “Барселона” ёмон ўйин кўрсатмади. Жавоб учрашуви ҳам бугунгидек қийин бўлишига аминман”, – деди испаниялик футболчи.