Иньеста: Келажакда ўзимни мураббий сифатида кўряпман
Ads

Айни дамда фаолиятини Япониянинг “Виссел Кобе” клуби сафида давом эттираётган испаниялик машҳур футболчи Андрес Иньеста келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Келажакда бизни нималар кутаётганини билмайман. Қачондир “Барселона”ни бошқариш истагим йўқ ҳам дея олмайман. Лекин, ҳозир бу ҳақда ўйлаяпман деб ҳам айта олмайман. Бир нарса аниқки, мен кун келиб ўзимни мураббий сифатида синаб кўрмоқчиман. Аммо, кўрамиз фаолиятимни якунлагач мени нималар кутаётган экан”, - дейди Иньеста.