Иньеста “Реал”га қарши ўйин олдидан машғулотларда иштирок этмади

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоасининг кеча бўлиб ўтган  машғулотларида умумий тарзда эмас, якка тартибда иштирок этди.

Испан нашрларида ёзишларича, 33  ёшли футболчи бугунги баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Қайд этиш жоиз, аввал Иньестанинг жароҳат олганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмаган эди.

Маълумот учун, “Реал”га қарши бундан уч кун олдин бўлиб ўтган баҳснинг 68-дақиқасида Иньеста заҳирага олинган эди.

Жавоб баҳси эса бугун соат 02.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!