Иньеста
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Ла Лиганинг 11-турида “Севилья”га қарши муҳим учрашувда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича 33 ёшли футболчи жамоасининг сўнгги кунлардаги машғулотларида иштирок эта бошлаган. Бироқ, Испания терма жамоаси аъзоси ушбу машғулотларда тўлиқ куч билан иштирок этмаган. Иньестанинг “Севилья”га қарши ўйинда иштирок этмаслиги аниқ эмас, унинг ушбу баҳсда майдонга тушиш эҳтимоллари ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳамда “Севилья” клублари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.