Иньеста хитойликларнинг супер таклифини кўриб чиқмоқда
Ads

“Барселона” клуби сардори Андреас Иньестага Хитой жамоасидан жиддий таклифлар бўлмоқда.

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра Чин юртининг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби 33 ёшли испаниялик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унга йилига 35 млн евро маош таклиф қилмоқда. Айтиш лозимки, Хитой клуби вакиллари Иньестанинг агенти билан музокаралар ўтказиш учун икки марта Испанияга келишган.

Маълумотларга қараганда “Тяньцзинь Цюаньцзянь” Иньестага ўтган йилнинг декабрида илк таклифи билан мурожаат қилган, бироқ футболчи давралар оралиғида “Барселона”дан кетишни истамаган ва ушбу таклифга рад жавобини берган.

Айни дамда ушбу ажойиб таклиф Иньестани қизиқтириб қўйган ва шу боис хитойликлардан бир қарорга келиши учун март ойи охиригача кутишларини сўраган.

Ўз навбатида "Барселона" Иньестани қўйиб юбормоқчи эмас. Лекин каталонияликлар жамоада катта ҳурмат қозонган футболчининг ҳохишига қарши ҳам чиқишмоқчи эмас.