Иньеста Японияда ўйнашини тасдиқлади

“Барселона” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини Японияда давом эттиришини тасдиқлади.

“Дўстим билан янги уйимга учиб кетаяпмиз”, - дея изоҳ қолдирди 33 ёшли испаниялик футболчи Rakuten компанияси раҳбари Хироси Микитани билан тушган суратига.

Эслатиб ўтамиз, Иньеста Япониянинг “Виссел Кобе” клуби билан шартнома имзолайди. Ушбу жамоани айни дамда “Барселона”нинг титул ҳомийси ҳисобланган Rakuten компанияси молиялаштиради.

Маълумот учун, “Виссел Кобе” клубида шунингдек яна бир жаҳон чемпиони – Лукаш Подольски ҳам тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!