Иньестага Хитой клублари қизиқмоқдами?
Ads

Хитойнинг “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага қизиқиш билдираётганлигини инкор этди.

“6 март санасида маҳаллий ОАВда Андрес Иньестанинг бизнинг жамоага келиши борасида хабарлар пайдо бўлди. Биз шуни расман эълон қиламизки, бу хабар ёлғон” – дейилади “Тяньцзинь”нинг Goal нашрида пайдо бўлган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, хитойликлар Иньестага йилига 35 млн евро маош таклиф қилишаётгани борасида хабарлар тарқалган эди.