Инглиз клуби Усэйн Болтни кўрикка таклиф этди

Англиянинг “Бертон” жамоаси президенти Бен Робинсон жамоа 100 ва 200 метрга югуриш бўйича рекордчи Усэйн Болтни кўрикка чақириши мумкин.

“Аминнанки, мураббий уни кўрикка таклифга этишга қарши чиқмайди. У жуда ҳам тезкор. Шу билан бирга яна бошқа яхши сифатларга ҳам эгадир.

У ўз спорт турида ажойиб натижаларга эришган. Болтни жамоамизга таклиф этиш қизиқарли бўлар эди” – деб айтиб ўтди функционер.

Маълумот учун, Болт бир неча бор профессионал футболчи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтган эди. “Бертон” эса Англияда нуфузи жиҳатидан Премьер-Лигадан кейинги ўринда турувчи Чемпионшипда фаолият юритади.