Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган марказий учрашув Миланда бўлиб ўтди. Шу куни “Интер” “Фиорентина”ни қабул қилди.

Беллашув чиндан ҳам ўз мақомига яраша бўлди. Голлар шоусига айланиб кетган ушбу ўйин 4:3 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг иродали ғалабаси билан якунланди. “Интер” сафида голларни Лаутаро Мартинес, Ромелу Лукаку ва Данило Д'Амброзио киритди. Яна бир голни эса, рақиб футболчиси Федерико Чеккерини ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)