
"Интер" 23 йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди
Хабарингиз бор Италия А Сериясининг 11-турида “Интер” сафарда “Верона” меҳмони бўлди ва якунда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг 29 очко тўплаган “нерадзуррилар” турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишди ҳамда 1994 йилдан буён А Серияда ўз тарихларидаги энг яхши стартни қайд этишди.
Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллетти шогирдлари кейинги турни 5 ноябрь куни ўз майдонларида "Торино" клубига қарши ўтказишади.
Фикрлар