Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин катта эҳтимол билан фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 32 ёшли уругвайлик футболчи “нерадзуррилар” билан “2+1” кўринишида шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши эса 6 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Годиннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. “Матрасчилар” эса ҳали ҳам у билан шартномани узайтиришдан умидини узишмаяпти.

“Интер” футболчи билан келишувга эришганини инобатга олсак, Годин миланликларга эркин агент сифатида, яъни текина бориб қўшилади. Бироқ, шунда ҳам “нерадзуррилар” футболчининг агентига 5 млн евро тўлашлари лозим.

Маълумот учун, Годин жорий мавсум 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар