"Интер" аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг трансфери орқали "Барселона" форварди Антуан Гризманнни қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақида Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Олдинроқ, 22 ёшли форвард "кўк-анор рангликлар" таркибига ўтиш ниятидалиги ҳақида хабар қилинган эди. "Нерадзуррилар" ва Мартинес шартномасида, унинг Италия чемпионатида тўп сурмайдиган клублар учун товон пули 11 миллион еврони ташкили қилиши белгиланган.

Аммо "Барселона" Мартинес учун ўз таркибидан бирор футболчини алмашитириш таклифига рози бўлмоқчи. Ўз навбатида миланликлар Антуан Гризманнни ушбу трансферга қўшиб беришларини талаб қилишмоқчи.