Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош директори Жузеппе Маротта интизомни бузгани учун маълум муддат жамоадан четлатилган ярим ҳимоячи Ража Наингголаннинг келажак тақдири ҳақида гапириб ўтди.

“У трансферга қўйилдими? Мен асло бундай деб ўйламайман. Уни четлатиш ҳақидаги қароримиз у билан ёзда тузилган келишувни бекор қилмайди. Биз уни жазолашга мажбур бўлдик. Чунки, жамоанинг ўзига яраша қонун-қоидалари бор. У таркибга қайтиши билан ҳаммамиз бу воқеа ҳақида унутамиз”, - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи жорий мавсум А Серияда жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.