"Интер" бразилиялик ёш иқтидор эгаси билан келишувга эришди

Франциянинг “Бордо” клуби ярим ҳимоячиси Малком фаолиятини “Интер”да давом эттирадиган бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли бразилиялик футболчи “нерадзуррилар” билан келишувга эришган. Ўз навбатида француз клуби ҳам Малкомни қўйиб юборишга тайёр. Фақат бунинг учун “Интер”дан 50 млн евро талаб қилмоқда. Трансфер эса 29 июнда амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Малком якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 35та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!