"Интер" бу мавсум ўтган мавсумдагидан кўпроқ ютқазди

Хабарингиз бор “Интер” кеча А Сериянинг 26-турида “Кальяри” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу “нерадзуррилар”нинг жорий мавсумдаги 7-мағлубияти бўлди. Эътиборлиси, “Интер” ўтган 2017/18 йилги мавсумда жами 6та ўйинда ютқазган эди.

Маълумот учун, “Интер” айни дамда 47 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!