Интер ҳам ПСЖ футболчиси учун курашга қўшилди
Ads

Италиянинг “Интер” клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Серж Орьени ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар тарқатишича, клуб футболчини харид қилиш учун 15 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Қайд этиш лозим, Кот Д’Иувар терма жамоаси футболчиси учун Англиянинг “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ҳам кураш оли боришмоқда.