Ads

Италиянинг “Интер” клуби ҳимоячиси Жейсон Мурильо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда SuperDeporte нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар беришича, клублар айни пайтда футболчининг трансфер нархи борасида музокара ўтказишмоқда. “Валенсия” 25 ёшли футболчи учун 11 миллион евродан орти0ини тўламоқчи эмас.

Қайд этиш лозим, Мурильо ўтган мавсумда “нерадзуррилар” таркибида жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.