Ads

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа форварди Мауро Икардини сўнгги пайтларда қилган хатти-ҳаракатларини кечирмоқчи эмас.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли аргентиналик футболчини жарима кутмоқда. Шунингдек унинг қачондан майдонга тушиши ҳам ойдинлашади.

Эслатиб ўтамиз, Икарди сўнгги пайтларда тиззасида оғриқ ҳис қилаётганини рўкач қилиб ўйинларда иштирок этмай келаётганди. Аммо, ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг унинг жароҳати йўқлигини аниқланган эди.