Ads

Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти жамоа форварди Мауро Икардининг товон пулини 130 миллион еврога кўтармоқчи. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли аргентиналик футболчига 2023 йилгача бўлган шартнома ва йилига 6,5 миллион евро маош таклиф қилишмоқда. Бундан ташқари “Интер” унинг товон пулини аввал бошида тахмин қилинганидек 180 миллион евро эмас, балки 130 миллион евро этиб белгиламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Икардининг "Интер" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.