“Интер” Лучано Спаллетти билан музокаралар ўтказмоқчи

 

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Italia хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, италиялик мутахассис мавсум якунида римликлар бошқарувини тарк этиши мумкин. 58 ёшлик мураббий “Интер” раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Лучано Спаллеттининг римликлар билан тузган шартномаси 2017 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!