Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Реал" хавбеки Лука Модрични қишда ҳам сотиб олмайди. Бу ҳақда “нерадзуррилар” спорт директори Пьеро Аусилио айтиб ўтди.

“Жорий трансферлар даврида шакллантирган жамоамиздан кўнглимиз тўлди. Балки биз тажрибасизроқ ва у қадар номдор бўлмаган футболчиларни сотиб олгандурмиз, лекин, бизда жипс жамоа шаклланди.

Январда Модрични сотиб олишга уруниб кўрамиз? Йўқ. Бизнинг ҳозирги жамоамиздан кўнглимиз тўқ”, - дейди Аусилио.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Модрични ёзда сотиб ололмаган “Интер” уни қишда қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўриши ҳақида хабарлар тарқалган эди.