Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эмре Мор фаолиятини “Интер”да давом эттиришга яқин турибди. “Gazzette dello Sport” хабарига кўра, миланликлар немислар билан 20 ёшли футболчининг  ижараси борасида келишувга эришган.

“Нерадзуррилар” туркиялик форвардни икки йилга ижарага олмоқчи ва сўнг уни 15 млн еврога сотиб олмоқчи.

Эмре Морнинг ўзи эса “Интер” билан шахсий шартнома борасида келишивга эришган. Келишув яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Мор ўтган мавсум Бундеслигада 12 ўйинда иштирок этди ва 1 гол киритиб, икки голга муаллифлик қилди.