Ads

Миланнинг “Интер” клуби кеча мухлисларининг “Наполи”га қарши баҳсда рақиб жамоа футболчиси Калиду Кулибалига нисбатан ирқчилик кайфиятини юзага келтиришгани ва уни ҳақорат қилишгани ортидан жиддий жазога тортилди.  

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра энди “нерадзуррилар” ўзларининг бўлажак 2та уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказишади.

Маълумот учун, “Интер” айни дамда 36 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.