
"Интер" ўзининг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси якун ясади (видео)
Якшанба оқшомида Италия А Сериясида 24-тур ўйинлари давом эттирилди. Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди.
“Сан-Сиро” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Шу тариқа, “нерадзуррилар” ўзларининг 8 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам беришди.
Лучано Спалетти шогирдлари сўнгги бор А Серия доирасида 3 декабр санасида “Кьево”ни мағлуб этишган эди.
Қуйида эса “Интер” – “Болонья” ўйини видеошарҳи билан танишасиз.
Фикрлар