Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" жамоасига ярми ҳимоячи Иван Перишични сотишдан бош тортди.

Инглиз клуби хорватиялик футболчи учун 42 млн евро таклиф қилган. Бироқ “нерадзуррилар” уни 50 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас, дея хабар беради Tuttomercato нашри.

Аввалроқ, "Интер" Перишични ушбу ёзги трансферлар мавсумида сотмаслигини маълум қилган эди.