Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич бу ёзда “Манчестер Юнайтед”га ўтмайдиган бўлди. “Нерадзуррилар” спорт директори Пьеро Аузилионинг сўзларига кўра хорватиялик футболчининг сотуви ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас, аксинча клуб унга янги шартнома таклиф қилади.

“Мен тушунмайман одамлар бу гапларни қаердан олади. Перишич “Интер” учун жуда мухим футболчи  ва у сотилмайди. Биз айни дамда янги келишув шартлари бўйича музокаралар олиб боряпмиз”, - дейди Аузилио.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Перишич учун “Интер”га 45 млн евро таклиф қилгани, миланликлар эса бунга рад жавобини бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар