Кеча “Беневенто” ҳамда “Интер” жамоалари ўртасида Италия А Сериясининг 1-тур қолдирилган учрашуви бўлиб ўтди.

Голларга бой кечган беллашувда “нерадзуррилар” 2:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Дебютант жамоа сафида Жанлука Капрари (34', 76') дубль қайд этган бўлса, “Интер”нинг голларига Ромелу Лукаку (1', 28'), Роберто Гальярдини (25'), Ашраф Хакими (42') ва Лаутаро Мартинес (71') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)