Миланнинг "Интер" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станкович "нерадзуррилар" клубида иш бошлади.

41 ёшли серб миланликлар академияси мураббийига айланди. У ёш футболчиларнинг техникаси устида ишлайди.

Маълумот ўрнида, ушбу академияда Деянинг ўғли Филип Станкович тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Деян Станкович футболчилик фаолиятини 2013 йилда якунлаган. У "нерадзуррилар" либосида 326 ўйинда майдонга тушиб, 42 гол муаллифига айланган.