Ads

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ярим ҳимоячиси Тайсон “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Footboom тарқатган хабарга қараганжа 30 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига шахсан “нерадзуррилар” бош мураббийи Лучано Спаллетти қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, ушбу футболчига шунингдек АПЛ клубларидан ҳам таклифлар бор.

Маълумот учун, Тайсон жорий мавсум “Шахтёр” сафида Украина премьер-лигасида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кончилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt талқини бўйича эса унинг нархи 13 млн еврони ташкил этади.

Минбар

Барча блоглар