“Интер” украиналик футболчини нишонга олди

 

Миланнинг “Интер” жамоаси давом этаётган трансфер ойнасида Киевнинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленкони сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.

La Gazzetta dello Sports нашрининг хабар беришича, “Интер” украиналик 27 ёшли футболчи учун 20 млн евро сарфлашга тайёр.

Қайд этиш керакки, Андрей Ярмоленкога аввалроқ “Ливерпуль” клуби ҳам қизиқиш билдирганди. Бироқ мерсисайдликларнинг таклифи киевликларнинг раҳбариятини қониқтирмаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар