
"Интер" ва "Милан" Ўзил учун курашмоқчи
Daily Mirror нашрига кўра, "Арсенал" хавбеки Месут Ўзил клубдан кетишга яқин турибди. Лондон клуби ярим ҳимоячи билан унинг маоши юқорилиги сабаб ҳайрлашиш ниятида.
31-ёшли германиялик учун "Милан" ва "Интер" қишки трансфер ойнаси палласида кураш олиб боришга тайёр.
Жорий мавсумда Ўзил АПЛда битта ўйинда майдонга тушган.
Комментарии