"Интер" ва МЮ ёзда супер ҳужумчилар рокировкасини амалга ошириши мумкин

Миланнинг "Интер" клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукакуга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Express нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли бельгиялик футболчи эвазига МЮга сўнгги пайтларда кўплаб можаролар келтириб чиқараётган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини бериб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Икарди эса 28та ўйинда 15та гол уриб, 3та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!