“Интер” Верраттини сотиб олиш учун хитойликлар каби пул сарфламоқчи
Ads

 

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатган.

Манбанинг маълум қилишича, миланликлар мавсум якунлангач Париждан Марко Верраттини сотиб олишмоқчи. “Интер” вакиллари 24 ёшлик хавбек учун 78 миллион евро беришга тайёрлар.

Шунингдек, Верратти учун “Ювентус”, “Челси” ва “Бавария” клубилари ҳам номзодлик қилишмоқда.

Маълумот ўрнида, италялик футболчи бу мавсум Яранция чемпионатида 2 та гол урган ва бир марта ассистентлик қилишни уддалаган.