Ads

Миланнинг “Интер” клуби мураббийлар штаби “Бавария” ярим ҳимоячиси Артуро Видалга қизиқиш билдирмоқда.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра чилилик футболчи қишки трансферлар даврида “нерадзуррилар”дан ажойиб таклиф олиши мумкин. Ўз навбатида клуб бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳам жамоанинг ўрта чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва бу борада Видалнинг ёрдами улкан бўлишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Видаль учун А Серия бегона эмас. Боиси, у 2011-2015 йилларда Туриннинг “Ювентус” клубида тўп сурган.