"Интер" Ханданович билан шартномани узайтирмоқчи

Миланнинг "Интер" клуби ўзининг асосий дарвозабони Самир Хандановичга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” раҳбарияти гарчи 34 ёшли словениялик посбоннинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган бўлсада, у билан келишувни янада узайтиришмоқчи.

Маълумот учун, Ханданович “Интер” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У якунланган мавсум 49та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 42та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!