Ads

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятида иккинчи бор “Интер”ни бошқариши мумкин.

Daily Express тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” мавсум якунлангач яна португалиялик мутахассисни ўз сафига қайтаришмоқчи. Ўз навбатида Моуриньонинг ҳам Англиядаги ишлари яхши эмаслигини инобатга олсак, унинг “Интер”га қайтиш эҳтимоллари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” президенти Флорентино Перес ҳам Моуриньони жамоасига қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Интер” 2008-2010 йилларда бошқарган ва уларга А Серия ҳамда ЕЧЛ чемпионлигини тақдим этган. Сўнгра 2010-2013 йилларда “Реал”ни бошқарди ва Испания чемпионлигини қўлга киритди.