Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Антонио Валенсия "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” ёзда МЮ билан шартномаси якунланадиган 33 ёшли эквадорлик футболчини мавсум якунлангач текинга ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида Валенсия ҳам “Олд Траффорд”да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Маълумот учун, Валенсия жорий мавсум “қизил иблислар” бор йўғи 8та ўйинда майдонга тушди холос.