"Интер"даги словениялик дарвозабонлар сони ортиши мумкин

Tuttosport хабарига кўра, италияликлар Мадриднинг "Атлетико" клуби дарвозабони Ян Облакка кўз тикиб туришибди.

Илгарироқ 25 ёшли голкипер "матрасчилар" билан шартномани узайтиришни истамаган эди. Словениялик дарвозабоннинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2021 йилда поёнига етади ва унинг товон пули 100 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, 34 ёшли Ханданович бу мавсум "нерадзуррилар" сафида А Серияда 3 та ўйинда 3 та гол киритишнинг уддасидан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!