International Champions Cup. Эртага тонгда АҚШда Манчестер дербиси бўлади

Эртага тонг саҳарда International Champions Cup-2017 тижорий турнири доирасида мухлислар Манчестер шаҳри дербисига гувоҳ бўлишлари мумкин.

Аниқроғи, АҚШнинг  Хьюстон шаҳрида жойлашган 71 минг ишқибозга мўлжалланган "NRG-стэдиум"да "Манчестер Юнайтед" ҳамшаҳари "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув Тошкент вақти билан эртага тонги вақт билан соат 06:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!