Интернет фойдаланувчилари учун Конфедерациялар Кубогига Евро-2016 га нисбатан кам қизиқиш уйғотди
Ads

Рус ОАВда ёзилишича, бир неча кун олдин ниҳоясига етган Конфедерациялар Кубоги-2017 турнир интернет фойдаланувчилари орасида Евро-2016 турнирига нисбатан кам қизиқиш уйғотган.

Буни “Yandex” қидирув тизимида қидирилган сўров натижалари ҳам кўрсатиб турибди. КК-2017 ҳақидаги сўровлар Евро-2016 турнирига нисбатаб 22 % га кам бўлган.

Россияда ўтган турнирда ўйин бўладиган кунлари 581 минг фойдаланувчилар ушбу мусобақа ҳақида сўров юборишган. Евро-2016 бўлиб ўтган даврда эса бундай натижа 741 мингтага тенг бўлган эди.

Бу борада энг кўп сўров Россия термасининг Португалияга қарши кечган ўйини куни бўлган – 800 мингга яқин.