"Интер"нинг "Женоа"га қарши бошланғич таркиби эълон қилинди (Фото)
Миланликларнинг таркиби билан танишинг
"Интер" Италия чемпионати 24-турида "Женоа" билан куч синашади. Генуяликлар мамлакатнинг энг номдор аренасига ташриф буюради. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.
Ушбу беллашув учун меҳмонлар устози Давиде Баллардини бошланғич таркибни танлади ва ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни захира ўриндиғида қолдиришга қарор қилди.
Ўз навбатида, миланликлар бош мураббийи Антонио Конте ҳам "Интер"нинг таркибини маълум қилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар