Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Марсело Брозович тез орада сафга қайтиши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, хорватиялик футболчи терма жамоаси сафида жароҳат олган эди. Шундан сўнг шифокорлар уни ноябрь ойи ўрталарига қадар майдонга қайтмаслигини таҳмин қилишган эди. Бироқ, Брозович кутилганидан эртароқ сафга қайтиши мумкин.

Берилган маълумотларга қараганда 24 ёшли футболчи 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Верона”га қарши баҳса иштирок этиши кутилмоқда.