Ads

Миланнинг "Интер" клуби мавсумлар оралиғида ўзининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар”нинг бу борадаги шорт-листида Тони Кроос (“Реал”) ва Сергей Милинкович-Савич (“Лацио”) каби футболчилар бор.

Айтиш лозимки, германиялик футболчининг “қироллик клуби” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 300 млн еврони ташкил этади. Аммо, миланликлар “Реал” билан келишиб, бу нархни пасайтиришга уруниб кўришмоқчи. Милинкович-Савичнинг трансфери бўйича ҳам деярли худди шундай вазият мавжуд. Бироқ, “Интер”га унинг маоши Кроосга нисбатан пастроқ экани маъқул келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” шунингдек “Реал”нинг яна бир аъзоси Лука Модрич учун ҳам кураш олиб бормоқда.