Иқболжон Холдоров ҳам финалда!
Ads

Россиянинг Белоярский шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Нефт мамлакатлари кубоги”да ярим финал жанглари ўтказимоқда.

64 кг вазн тоифасидаги юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров финал учун кечган жангда мезбонлар боксчи Алис Шарифовга қарши рингга чиқди.

Деярли тенг курашлар ўтган қарама-қаршиликда россиялик боксчи спортчимизга қаршилик қилишга ҳаракат қилди, бироқ барибир якунда Иқболжон жанг ғолибига айланди.

Энди у эртага бўладиган ҳал қилувчи беллашувда олтин медаль учун рингга кўтарилади. Эслатиб ўтамиз, бироз аввал 52 кг вазнда иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов ҳам финалга йўл олган эди.