Исбурндаги “Каролиналар тўқнашуви”да Плишкова ғолиб чиқди
Ads

25 июнь куни Буюк Британиянинг Исбтурн шаҳрида старт олган WТА туркумидаги турнир бугун ўз ниҳоясига етди. Соврин жамғармаси 753 900 АҚШ долари бўлган турнир финалига турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида сараланган Каролина Плишкова хамда даниялик Каролина Возняцкилар етиб келишди.

“Каролиналар тўқнашуви”да чехиялик теннишчи ҳар икки сетда бир хил – 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва мавсумдаги иккинчи, бутун фаолиятидаги  эса тўққизинчи совринини қўлга киритди.

 “АEGON International”. Истбурн. Аёллар. Финал

Каролина Плишкова (Чехия) – Каролина Возняцки (Дания) 6:4, 6:4.