Иско: Менга Криштиану ҳақида гапирманг!
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иско журналистларга ундан Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида сўрамасликни илтимос қилди.

“Менга Роналду ҳақида гапирманг! Мен унинг қилган ишларидан сўнг у ҳақда гапира олмайман. У ҳар доим ҳам жаримадан гол киритавермайди, аммо, ўша кун унинг куни эди. Унинг дастлабки икки голи қўшимча куч берди ва хет-трикка эришди”, – деб айтиб ўтди Иско.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси ЖЧ-2018 1-турида Португалия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва Криштиану ўша ўйинда 3 та гол киритишга эришган эди.