Иско: “Реал” сафига қайтганимдан хурсандман

 

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско “Сельта”га қарши (6:0) кечган Ла Лига 37-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Иско жароҳатдан кейин таркибга қайтди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли пасга муаллифлик қилди.

“Жароҳат олганимдан кейин тикланишим учун бироз кўпроқ вақт кетди. Лекин таркибга қайтганимдан хурсандман. Киевга кетиш олдидан “Реал” ғалабасига ҳисса қўша олдим. Энди финал ҳақида ўйлаш керак. Финалда ҳар бир футболчи асосий таркибдан жой олишни истайди, бироқ биз ҳаммасига тайёр бўлишимиз керак”, – деди Иско.

Маълумот учун,  “Реал” – “Ливерпуль” ўртасидаги ЕЧЛ финал беллашуви 26 май куни Киев шаҳридаги “Олимпийский” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!