Иско Россияга қарши баҳсда иштирок этмайди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско Испания терма жамоасининг Россияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинида иштирок этмаслиги аниқ бўлди. Бу ҳақда терма жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.

Берилган маълумотга кўра бунга футболчининг жароҳати сабаб бўлган. Иско энди “қироллик клуби” қароргоҳига йўл олади ва ўша ерда жароҳатини даволайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги баҳс 14 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!