Иско учун кураш олиб бораётган супер клублар сони бештага етди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско учун бу ёз Европанинг бешта гранд клуби жиддий кураш бошлади.

Хабарларга қараганда 26 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Бавария" ҳамда ПСЖ каби етакчи клублар даъвогарлик қилишмоқда.

Маълумот учун, Иско якунланган мавсум “Реал” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!