Иско учун яна бир гранд клуб кураш бошлади
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчини ПСЖ ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Маълумотларга қараганда парижликлар раҳбарияти бу борада футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иско жамоанинг янги бош мураббийи Сантьяго Солари билан келиша олмай қолгани учун жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга шунингдек "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.